ФАО Ўзбекистон Ўрмон хўжаликларига махсус транспорт воситаларини топширди

     2021-йил 9-октабр – Ўзбекистондаги ФАО ваколатхонаси «Ўзбекистон тоғ ва водий ҳудудларида ўрмонларни барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида Поп, Деҳқонобод ва Китоб ўрмон хўжаликларига махсус юкори даражада ўтиш қобилиятига эга автомашиналарни топширди. Ушбу лойиҳа ФАО томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ҳамда Глобал экологик жамғармаси (ГЭФ) кўмагида амалга оширилмоқда.
     «Лойиҳа доирасида Поп, Китоб ва Деҳқонобод туманларининг тоғли ҳудудларида ўрмон плантацияларини инвентаризация қилиш ва йўлдош навигация тизимлари ёрдамида электрон хариталар яратиш режалаштирилган. Доимий реал вақтда янгиланиш тизимига эга бўлган электрон хариталар режалаштирилган тадбирларига  дарҳол ўзгартиришлар киритиш, бюджет маблағларини сезиларли даражада тежаш ва ўрмон майдонларини юқори сифатли мониторингини ўтказиш имконини беради. Бу вазифаларни бажараётганда, мураккаб ва йўлсизликдан бориш керак бўлган тоғли ҳудудларда транспорт муаммосини ҳал қилиш учун махсус автомашиналари сотиб олинди», – дейди ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Шерзод Умаров.
     ФАО/ГЭФнинг «Ўзбекистон тоғ ва водий ҳудудларида ўрмонларни барқарор бошқариш» лойиҳаси Ўзбекистоннинг турли хил ўрмон экотизимларини ифодаловчи 4 та ҳудуд – Сирдарё, Деҳқонобод, Китоб ва Поп давлат ўрмон хўжаликларида амалга оширилмоқда. Ушбу ҳудудларда ўрмонларни барқарор бошқариш, ўрмон ҳудудларининг ахборот тизимлари ва электрон хариталарини яратиш, маҳаллий аҳолини ўрмон хўжалигини бошқариш жараёнларига кенг жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда.
     «2018-2021-йилларда лойиҳани амалга ошириш давомида ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди», – дейди лойиҳанинг техник координатори Олимжон Қаҳҳоров. – «Масалан, давлат ўрмон фонди инвентаризация жараёнини янада яхшилаш учун 400 минг доллар миқдоридаги замонавий технологик ускуналар ва дала инвентарлари билан жиҳозланган Маълумотлар маркази ва ГИС-лабораторияси ташкил этилди. Манзарали ва ўрмон ўсимликларини ресурс тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда етиштириш учун 4 та иссиқхона қурилиб, фойдаланишга топширилди. Техник қўллаб-қувватлаш учун ўрмон хўжаликларига умумий қиймати 100 минг доллар бўлган тўртта трактор тиркамалари билан топширилди».
     Автомобилларни топшириш маросимида лойиҳа фаолиятини амалга оширишда 20 та энг фаол ўрмон хўжалиги мутахассислари тақдирланди.
 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.