Февраль ойида ўзбекистонликлар қанча миқдорда доллар айирбошлагани ҳақида маълумот берилди

     Ўзбекистонда жисмоний шахслар февраль ойида 523 миллион долларлик чет эл валютасини сотди. Бу сўнгги 13 ойдаги энг юқори кўрсаткич, деб айтилган Марказий банк ҳисоботида.
     Қайд этилишича, сўнгги йилларда аҳоли айнан февраль ойида доллар айирбошламоқда, хусусан, 2020 йилда бу кўрсаткич 514 миллион долларни ташкил этган.
     Ушбу даврда пул ўтказмалари даромаднинг асосини ташкил этадиган (бундайлар Ўзбекистонда жуда кўп) аҳоли ўтган йилнинг иккинчи ярмида жўнатилган долларни сўмга алмаштирди.
     Аввалроқ Ўзбекистонга юборилаётган пул ўтказмалари оқимида ўсиш кузатилгани, энди меҳнат муҳожирлари кўпроқ маош ола бошлагани тўғрисида хабар берилганди. Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2020 йил давомида юборилган халқаро пул ўтказмалари ҳажми 6 миллиард доллардан ошган.
     Марказий банк ўз ҳисоботига ҳеч қандай изоҳ бермаган.
 
 
Манба: daryo.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.