Бу Хитойда криптовалюта савдоси устидан назорат кучайтирилиши ортидан келиб чиқди.
Кеча криптовалюталар бозоридаги йўқотишнинг ҳажми 1 миллиард долларга етганлиги ҳақида хабар берилган эди. Барча активлар бир неча соат ичида тушиб кетди.
Хитойдан янги FUD (қўрқув, ноаниқлик ва шубҳа) пайдо бўлганидан сўнг, биткоин икки ҳафталик энг паст даражага тушиб, 32000 долларни, ETH эса 2000 доллардан паст кўрсаткични ташкил этди.
Coinmarketcap криптобиржасининг ҳозирги маълумотларига қараганда, биткоин нархи 29, 893 долларни ташкил этмоқда.
2 кун аввал барча рақамли активларнинг бирлашган бозор қиймати бир неча соат ичида атиги 120 миллиард доллардан ошган эди.