Маълум бўлишича, компания монополистик ҳаракатларни амалга оширган.
Google Android қурилмаларидаги стандарт қидирув тизимига ўз рақобатчиларининг дастурларини бепул жойлайдиган бўлди. Бундай қарор Европанинг монополияга қарши регуляторлари талабидан сўнг қабул қилинди, деб хабар бермоқда Reuters.
Google 2019 йилда қидирув тизимлари Android қурилмаларидаги стандарт қидирув тизимлари рўйхатига кириш учун кимошди савдосида пул тўлаш тизимини жорий этишга муваффақ бўлганди. Операцион тизимдаги устунлик сабаб Европа Комиссияси €4,24 миллиард миқдорида жаримага тортди.
«Эндиликда бозорда тенг шароит ва кураш бўлади», — дейди Ecosia қидирув тизимининг бош ижрочи директори Кристиан Кролл.
StatCounter маълумотларига кўра, ҳар бир ЕИ мамлакатларидаги бешта энг машҳур қидирув тизимлари (шу жумладан Google) стандарт жойлаштирилади. Мазкур ўзгаришлар 2021 йил сентябрь ойида кучга киради.
Рақобатчилар ҳам ўз ўрнида бу ўзгаришларни маъқулладилар.