Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги ташкил этилди

     Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
     Қарорга кўра:
     Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида бошқарув ходимларининг чекланган сони 49 штат бирлигидан иборат бўлган Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги ташкил этилганлиги ҳамда Агентлик фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланганди:
     – лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этилган таклифларни малакали консультант ва экспертларни жалб қилган ҳолда лойиҳаолди баҳолаш (шу жумладан, муқобил сценарийлар ишлаб чиқиш);
     – давлат ташқи қарзи ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида лойиҳа ташаббускорларига техник топшириқ ва техник-иқтисодий асосларни мукаммал ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
     – лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида лойиҳа харажатларини бошқариш тизимини жорий қилиш;
     – лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари матрицасини шакллантириш, уларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини жорий этиш;
     – инвестиция лойиҳасини амалга оширишда муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
     – лойиҳалар доирасида шаффоф ва холис тендер ҳамда бошқа харид жараёнларини ташкил этиш, шу жумладан, харидлар бўйича мустақил эксперт ва профессионал компанияларни жалб қилиш;
     – лойиҳаларни амалга ошириш доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва пудратчиларни кенг жалб қилиш мақсадида улар учун тегишли тренинг ва семинарлар ўтказилишини доимий асосда таъминлаб бориш;
     – лойиҳаларни бошқариш доирасида рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда илғор халқаро тажрибани қўллаш;
     – инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини ва техник-иқтисодий асосларда назарда тутилган натижаларга эришилганлигини баҳолаш тизимини жорий этиш, шу жумладан, лойиҳа натижаларини баҳолаш ҳисоботларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
     – лойиҳаларни бошқариш гуруҳлари ва лойиҳа ташаббускорларининг тегишли бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолаш.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат қарзи ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг натижадорлигини таъминлаш тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрдаги қарори доирасида тугатилаётган “Коммунхизмат” агентлиги, Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг ҳуқуқ, мажбурият ва шартномалари бўйича ҳуқуқий ворис этиб белгиланди.
 
 
Манба: yuz.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.