«Bloomberg»да ёзилишича, Хитойда электр энергиясини ортиқча истеъмол қилинишига қарши кураш бошланди.
Биринчидан, чора-тадбирлар саноат корхоналарида электр энергиясини ортиқча сарфлашга қарши қаратилган. Алюминийни эритишдан тортиб дуккакли маҳсулотини қайта ишлашгача бўлган турли соҳалардаги корхоналар электр энергияси истеъмолини камайтиришга, айрим ҳолларда эса ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбур бўлмоқда.
Қатъий чораларнинг асосий сабаблари — энергияга бўлган талабнинг ошиши, шунингдек, электр станциялари учун ёқилғи нархининг кўтарилиши дея таъкидланган. Шунингдек, бунга Пекин атмосфера чиқиндиларини камайтириш режалари ҳам таъсир кўрсатган.