Хитойнинг «ByteDance» асосчиси IPO олдидан бош директор лавозимидан кетмоқчи

TikTok ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи Хитойнинг «ByteDance» компанияси асосчиси Чжан Имин 2021 йил охирига қадар бош директор лавозимидан кетишга қарор қилди, деб ёзган унинг мактубига асосланиб «Bloomberg» нашри.

«ByteDance» директорлар кенгашининг раиси бўлиб қоладиган Чжан Имин ўзининг «узоқ муддатли стратегияси, ижтимоий масъулияти ва корпоратив маданияти»га эътибор қаратади.

«ByteDance» компаниясининг янги бош директори инсон ресурслари бўйича бошлиғи Лианг Роубо бўлади. Имин ўтишни иложи борича силлиқ амалга ошириш учун Роубо ва у билан олти ой ёнма-ён ишлашга ваъда берди.

«Ростини айтсам, менга идеал менежер учун зарур бўлган баъзи кўникмалар етишмаяпти. Менга одамларнинг ҳақиқий бошқарувидан кўра кўпроқ ташкилий ва бозор тамойилларини таҳлил қилиш ва ушбу назариялардан бошқарув фаолиятини қисқартириш учун фойдаланиш кўпроқ мос ”, — дея тушунтирди тадбиркор ўз қарорини.

Чжан Имин 2012 йилда «ByteDance»га асос солган. Унинг бош қароргоҳи Пекинда жойлашган бўлиб, компаниянинг ўзи Кайман оролларида рўйхатдан ўтган. Шунингдек, унинг дунёнинг 126 шаҳрида ваколатхоналари мавжуд. Компания веб-сайтида ёзилишича, 2019 йил ноябргача «ByteDance»да 60 минг ишчи бўлган.

Манба: Bloomberg.com

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.