Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 10 августдан бошлаб ходимлари коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъий назар) камида 2 та дозасини олган умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, чойхона, ошхона) 20:00 дан кейин ва ёпиқ биноларда ишлашлари мумкин бўлади.
Кафе ва ресторанларга вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати бўлган мижозларни киритиш тавсия этилади.
1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ишчи ва ходимлари ҳамда ЯТТлар вакцинанинг камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаса, уларнинг фаолият кўрсатиши вақтинчалик тўхтатилади, дейилади хабарда.
Саломатлиги бўйича вакцинага қарши кўрсатма бўлган ишчилар, ходимлар, мижозлар, ва бошқа фуқаролар бундан мустасно бўлади.