Honda CR-V асосида ишлаб чиқарилган, гибрид қувват агрегати билан жиҳозланган янги Honda Breeze кроссоверини сотишни бошлаш арафасида.
Ушбу гибриднинг ёқилғи сарфи 100 километрга атиги 1,3 литрни ташкил қилади. Honda Breeze эса электр тортиш кучи билан 85 километр юриши мумкин бўлади. Автомобиль ўлчамлари 4634 х 1855 х 1679 мм, ғилдираклар базаси эса 2661 га тенг.
Тўлиқ ғилдиракли гибрид Honda Breeze икки литрли бензинли двигатель, иккита 215 от кучига эга электр двигателлари ва CVT билан жиҳозланган. Автомобиль ҳайдовчига ёрдам бериш тизимлари, шу жумладан адаптив круиз назорати, кўп қиррали камералар ва тўқнашувларнинг олдини олиш тизими билан ҳам таъминланган.
Honda Breeze’нинг савдоси апрель ойида бошланади. Ҳозирча унинг аниқ нархи эълон қилинмаган, аммо манбалар унинг нархи тахминан 40 минг долларни ташкил қилади деб ҳисобламоқда.
Аввалроқ, ёнилғи истеъмоли кўрсаткичига ўхшаш Chery Tiggo 8 Plus оилавий кроссовери ҳақида хабар қилинган эди.