Нархларда енг катта ўсиш Тошкентда кузатилди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази кўчмас мулк бозори фаоллик даражасини таҳлил қилди.
Унга кўра, ўртача ҳисобда кўчмас мулк бозорида ўсиш кузатилмоқда. 2021-йил ноябр ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 22,5 мингта шартнома тузилди, бу сентябр ойига нисбатан 4% га (21,6 минг) кўпдир. Мазкур кўрсаткичнинг 2020-йил (14,4%) ва 2019-йил (40,6%) ноябр ойларига нисбатан кескин ўсиши уй-жой бозорида талабнинг ҳали ҳам жуда баландлигидан далолат беради.
Енг юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё (22,9%), Наманган (17,3%), Хоразм (14,3%) вилоятларида кузатилган бўлса, Aндижон (14,1%), Самарқанд (6,6%) ва Тошкент (3,7%) вилоятларида камайиш кузатилди.
Ноябр ойида октябр ойига нисбатан иккиламчи бозорда ўртача уй-жой нархлари 1,2% га ўсди. Нархларда енг катта ўсиш Тошкент (3,2%), Самарқанд (3,1%) ва Хоразм (3,0%) вилоятларида кузатилган бўлса, Навоий (-1,4%) вилоятида уй-жой нархлари пасайган.
Aввалроқ Спот Ўзбекистонда охирги 10 йилда ичида қурилиш ишларига қанча маблағ сарфланганлиги ҳақида ёзган еди.