Импорт қилинадиган товарларга тариф квоталари жорий етилади

     Келиб чиқиши бошқа мамлакатлардан бўлган ва Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квотаси ҳажми, амал қилиш муддати ва импорт божхона божи ставкаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
     Вазирлар Маҳкамаси қарори билан импорт қилинадиган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
     Тариф квотаси — айрим турдаги товарларни божхона ҳудудига олиб киришнинг муайян даври мобайнида белгиланган миқдорда импорт қилинадиган товарларга нисбатан импорт божхона божларидан кам ставкалардан фойдаланишни назарда тутувчи тартибга солиш чора-тадбирлари, белгиланган миқдордан кўп ҳолатларда импорт божхона божларининг амалдаги ставкалари қўлланилиши.
     Келиб чиқиши бошқа мамлакатлардан бўлган ва Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квотаси ҳажми, амал қилиш муддати ва импорт божхона божи ставкаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
     Тариф квоталари ҳажмлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг қарорига мувофиқ импорт қилувчилар ўртасида тақсимланади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
     Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда истеъмол ҳажмларини, ишлаб чиқариш қувватларини ва ички бозор нархларининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда тариф квоталарини жорий қилиш бўйича бир йилда камида бир марта Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
     Хўжалик юритувчи субйект тариф квоталарини қўллаш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ариза билан мурожаат қилиши лозим. Aриза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
     Вазирлар Маҳкамаси тақдим етилган таклифлар асосида тариф квоталари ҳажмларини белгилаш ёки белгиламаслик, уларнинг муддатлари ва бож ставкаси тўғрисида якуний хулосани қабул қилади.
     Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тариф квотасини жорий қилиш тўғрисида ОAВда ва ўзининг расмий сайтида берилган еълонга мувофиқ тариф квотаси ҳажмларини тақсимлаш бўйича 10 иш кунида резидентлардан аризалар қабул қилади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.