Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилиниши белгиланганди.
Ушбу ягона электрон платформа – oilakredit.uz сайти туширилди.
Айни пайтда сайт тест режимида ишламоқда.
Имтиёзли кредит олиш учун 2021 йил 1 апрелдан бошлаб мазкур платформа орқали аризаларни қабул қилиш бошланган.
Манба: xabar.uz