Ишлаб чиқариш корхоналарининг экспорт ҳажми ошириляпти

     Жорий йилнинг биринчи чорагида «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизим тасарруфидаги корхоналарнинг мавжуд ресурс ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан максимал даражада фойдаланилди.
     Тизимда экспорт салоҳиятини ривожлантириш, товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини кўпайтириш, экспорт қилинадиган товарлар ва улар сотиладиган бозорлар номенклатурасини кенгайтириш мақсадида қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.
     Хусусан, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан жорий йилнинг январь-март ойларига белгиланган прогноз кўрсаткичлари 109,9 фоизга бажариляпти. Ушбу кўрсатгич ўтган 2020 йилнинг шу даврига таққосланганда 105,7 фоизга кўпни ташкил этади.
     «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилнинг январь-март ойи режасига нисбатан полиэтилен 107,3 фоизга, суюлтирилган газ 198,5 фоизга ва олтингугурт 238,4 фоизга бажарилди.
     Бугунги кунда «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги корхоналар ва заводлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Туркия, Эстония, Польша ва Швецария давлатларининг йирик ишлаб чиқариш фабрикалари ҳамда тадбиркорлари томонидан қизиқишлар ортиши ўз навбатида жамиятнинг экспорт географияси кенгайтиришга хизмат қиляпти.
     Жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якуни билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ экспорт прогноз кўрсаткичлари режага нисбатан 104,3% бажарилиши кутиляпти, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.
 
 
Манба: yuz.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.