Бу ҳақида 24 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселекторда маълум қилинди.
Бунда, биринчи марта, сабзавот етиштиришга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар бериш учун 300 млрд сўм қўшимча маблағ ажратиш назарда тутилган.
Экинларни оқилона жойлаштириш ва илм билан етиштириш орқали бу йил ҳар бир гектардан олинадиган даромадни 5 минг долларга етказиш мақсад қилинган. «Экинлардан олинадиган даромадни кескин кўпайтириш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳадаги энг устувор вазифа бўлиши керак», — деди президент.