Бу ҳақида “The Times of Israel” хабар бермоқда.
«Препарат дозаларининг яроқлилик муддати ўтганлиги сабабли йўқ қилинади. Бу қандай вакцина эканлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Аммо мамлакатда AҚШнинг Pfizer корпорациясининг препарати қўлланилади», — дейилади хабарда.
Исроилда кенг миқёсли эмлаш кампанияси ўтказилган бўлиб, жами аҳолининг қарийб 57 фоизи эмланди, қариялар орасида бу кўрсаткич 90 фоизга тенг. Бироқ, коронавируснинг «делта» штамми аниқланганидан бери, мамлакатда касалликнинг кўпайиши кузатилди, янги зарарланганлар сони кунига 2000 кишидан ошди.