Главная |
Новости |
Келажакда iPhone қурилмаларининг 50 фоизидан кўпи 5G интернет тармоғида ишлайди
Келажакда iPhone қурилмаларининг 50 фоизидан кўпи 5G интернет тармоғида ишлайди
«DigiTimes» нашрининг хабар беришича, 5G тармоғига ўтиш жорий йилнинг 2-ярмида ривожланишни бошлайди, 2022 йилда эса жадал ўсишга ўтиш режалаштирилмоқда.
Келгуси авлод iPhone’ларининг ярмидан кўпи 5G тўлқинли (mmWave) технологиясини қўллаб-қувватлайди, дея хабар беради Тайваннинг ахборот технологиялари ва электроника нашри «DigiTimes».
Тармоқ манбаларига кўра, iPhone’нинг навбатдаги тақдимотида қаторида симсиз ишлашни яхшилаш учун янги модемлар, қувват кучайтиргич чиплари ва бошқа компонентлар намойиш этилади.
Apple маҳсулотларини етказиб бериш занжиридаги ишлаб чиқарувчилар коммуникация инфратузилмаси тезроқ ривожланишини кутмоқдалар, чунки 5G’ни қўллаб-қувватлайдиган кўплаб қурилмалар пайдо бўлиб, янги буюртмаларга туртки бўлади.
Apple ортидан Android операцион тизимида ишлайдиган электроника ишлаб чиқарувчилар ҳам 5G mmWave қувватига эга қурилмаларни cерияли ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда.
Манба: digitimes.com
DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING