LG смартфонлар бозорини расман тарк этди

     «Красная Весна» АА хабар беришича, LG компанияси 2021 йил 31 майдан бошлаб смартфон ва планшетлар ишлаб чиқаришни расман тўхтатди. Вьетнамдаги ягона ихтисослаштирилган завод энди маиший техника йиғиш билан шуғулланади.
     Компания 2015 йилдан бери мобиль электроникаси савдосининг асосий майдонига айланган. У ерда смартфонлардан ташқари камера модуллари, дисплейлар ва йирик маиший техникалар ишлаб чиқарилади.
     2021 йил 1 июндан бошлаб заводнинг асосий иши маиший техникалар билан боғлиқ бўлади.
     Маълумот учун, LG компанияси 2021 йил апрель ойида смартфонлар бозоридан чиқиб кетишини эълон қилган эди. Чунки компания томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилмаларга бўлган талаб кескин пасайган.
 
 
Манба: spot.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.