Мўғулистон Президенти Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёв таклифига биноан Шахнай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди. Аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олишди.
Ухнаагийн Хурельсух саммит доирасида хорижий давлатлар раҳбарлар билан икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Мўғулистон 2004 йилдан бери Шанхай ҳамкорлик ташкило-ти ҳузуридаги кузатувчи давлат ҳисобланади.