Мўғулистонда бензин нархи рекорд даражада кўтарилди

     REGNUM нашрининг хабар беришича, Россия нефтининг мўғул импортчилари AI-92 бензинининг чакана нархини литрига уч юз тугрик(Мўғилистон пул бирлги)ка оширди.
     Шу ойда нархлар иккинчи марта ўсгани айтилмоқда. Аниқ қилиб айтганда, бир литр AI-92 нархи бир ойда 41 фоизга ошган.
     «Биз яқинда Россия Федерациясидан бензинни қиммат нархда олдик. Бир тонна бензин нархи 38 долларга, бир тонна дизель ёқилғиси 10 долларга ошди. Жаҳон бозорида нефть нархи муттасил ўсиб бораётган шароитда, бензин нархининг пасайишини кутмаслик керак», – деди Мўғулистон нефть ва минерал ресурслар бошқармаси вакиллари.
     Нефть ва минерал масалалари бошқармаси маълумотларига кўра, мамлакат 30 кун давомида бензин ва дизель ёқилғисининг захирасига эга. Ёқилғи тақчиллигини олдини олиш учун Мўғулистон Хитойдан AI-95 ва AI-98 бензинини импорт қилади.
Манба: regnum.ru

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.