Ўтган ойда Ўзбекистонга 49 та электромобиль олиб келинган. Бу апрель ойига қараганда 16 тага кам.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга хориждан 205 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 179 тага кўп.
2021 йилнинг май ойида 49 та электромобиль импорт қилинган.
2021 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
Хитой — 166 та;
Туркия — 24 та;
Корея — 5 та;
АҚШ — 5 та;
Германия — 3 та;
Литва — 1 та;
Испания — 1 та.