Masdar Energy компанияси (БАА) Навоий вилоятининг Томди туманида шамол салоҳиятини ўрганиш учун тўртта метеорологик устун (метео-мачта) ўрнатди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу Навоий вилоятида 500 МВт қувватга эга шамол электр станциясини (ШЭС) қуриш лойиҳасини амалга оширишнинг навбатдаги босқичи ҳисобланади.
Қайд этилишича, келажакдаги шамол электр станциясининг қурилиш майдонидаги шамол потенциалини ўрганиш натижалари лойиҳанинг техник-иқтисодий ва молиявий асосланишини якунлаш имконини беради, бу эса халқаро молия институтлари билан кредит шартномаларини тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Манба Kun.uz