БАА компанияси Masdar (Abu Dhabi Future Energy Company) Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 200 МВт.лик қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича лойиҳа тендерида энг жозибадор тарифни таклиф этди.
Лойиҳани амалга оширишга 54 та халқаро компания қизиқиш билдирган. Биринчи босқичдан 5 та компания ўта олган, иккинчисидан эса — 4 та.
Masdar 1 кВт.соатга — 1,8045 цент таклиф қилди,
ACWA Power — 2,4825 цент,
HK / China Power Holding International — 2,1621 цент,
Total Eren эса — 3,3940 цент (нархлар ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда кўрсатилган).
Молиявий таклифлар зарур мезонлар талабларига риоя қилиши бўйича баҳоланганидан сўнг, лойиҳани амалга оширадиган инвестор номи эълон қилинади.
Лойиҳа доирасида янги 220 кВ.лик подстанцияни қуриш ва 500 кВ.лик Сурхон подстанциясига уланиш учун 52 км узунликдаги электр ўтказувчи линияни бунёд этиш лозим.