Миллий онлайн савдо майдончаси ўз фаолиятини бошлади

     «Ўзбекистон почтаси» АЖ миллий онлайн савдо майдончасини яратиш устида ташкилий ишларни олиб борди.
     Натижада «Unisavdo.uz» миллий онлайн савдо майдончаси платформаси ишлаб чиқилиб жорий йилнинг февралидан тест тарзида ўз иш фаолиятини бошлади. Бу тизим орқали тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотларини республика бўйича савдога чиқаришлари мумкин бўлади. «Ўзбекистон почтаси» АЖ эса майдонча орқали харид қилинган маҳсулотларни харидор манзили бўйича етказиб беради. Бунда миллий оператор харидор ва сотувчи ўртасида кафил бўлишдек масъулиятли вазифани бажаради.
     Ҳозирда аҳолимиз хорижий интернет дўконларидан маҳсулот харид қилишни яхши ўзлаштиришган. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини Ўзбекистон бўйлаб сотилиши ҳали унчалик ривожланмаган. «Ўзбекистон почтаси» АЖ тадбиркорларга ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотиш учун махсус майдонча ва манзилга жўнатадиган тизимни таклиф этмоқда. Ҳозирда маҳсулот сақлайдиган омборхона, маҳсулотни қадоқлайдиган тизимлар устида ҳам ишлар олиб борилмоқда, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.
 
 
Манба: yuz.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.