Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан Туркия Республикасининг «MNG Airlines» авиакомпаниясига 2021 йил 26 майда 98-К сонли Эксплуатацион рухсатнома берилди.
Ушбу рухсатномага мувофиқ «MNG Airlines» авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига Истанбул – Навоий – Истанбул йўналишида мунтазам юк ташиш парвозларни амалга оширади.
Авиакомпания юк ташиш парвозларини Airbus 300-600, Airbus 330-200 ва Airbus 330-300 ҳаво кемаларида амалга оширади.