Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors билан боғлиқ ҳолат бўйича батафсил маълумот берди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан UzAuto Motors АЖда қонун ҳужжатлари талаблари асосида текшириш ўтказилганлиги ҳамда жамиятга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.

Бугун, 19 август куни, мазкур иш Қўмита махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилди. 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, UzAuto Motors АЖ томонидан:

  • ишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларнинг базавий улгуржи ва чакана сотиш нархларининг шакллантирилишида харажатларни асоссиз ошириб киритиш орқали монопол юқори нарх қўлланилганлиги ва натижада енгил автомобилларнинг нархлари ўртача 10,29 фоизга ошириб шакллантирилганлиги;
  • истеъмолчиларга енгил автомобилларни дилерлар орқали реализация қилишда Истеъмолчилар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни содир этганлик, шу жумладан шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни, рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатларни содир этганлик ҳамда автомобилларни реализация қилиш бозорига бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришига тўсиқлар қўйиш орқали устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини содир этганлиги аниқланди.

Махсус комиссия томонидан юқоридаги ҳолатлар атрофлича ўрганилиб, UzAuto Motors АЖга қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Унга асосан, UzAuto Motors АЖга:

Биринчидан, жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар нархини шакллантиришда товарнинг нархига хомашё ва материалларга, ёқилғи-энергетика ресурсларига ва ҳақиқатда амалга оширилмаган харажатларни, амалда юз бермаган меҳнат харажатларини ва бошқа харажатлар ёки бажарилмаган ишларни киритиш орқали монопол юқори нарх қўлланилиши қуйидаги ҳаракатлар билан, жумладан 2020 йил март ойида тасдиқланган, бугунги кунда амалда бўлган ва истеъмолчиларга реализация қилинган:

  • Spark русумли автомобиль LS M/T модификацияси чакана нархидан 3 002 010 сўм ва LT A/T модификацияси чакана нархидан 3 563 704 сўм;
  • Nexia 3 русумли автомобиль LТ M/T модификацияси чакана нархидан 3 112 039 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 3 792 325 сўм;
  • Cobalt русумли автомобиль LТ M/T модификацияси чакана нархидан 4 404 493 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 10 526 707 сўм;
  • Gentra русумли автомобиль SX M/T модификацияси чакана нархидан 13 825 248 сўм, SX M/T CNG модификацияси чакана нархидан 13 718 618 сўм ва CDX A/T Plus модификацияси чакана нархидан 19 806 932 сўм;
  • Damas русумли автомобиль DLX модификацияси чакана нархидан 15 458 984 сўм, VAN модификацияси чакана нархидан 15 746 315 сўм ва Labo модификацияси чакана нархидан 13 052 930 сўм асоссиз киритилган харажатлар чегириш ва ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариши лозим.

Иккинчидан, енгил автомобилларни сотиш бўйича келгусидан (мазкур қарор қабул қилингандан бошлаб) тузиладиган шартномалар юқорида қайд этилган асоссиз харажатларни чегириш орқали шакллантирилган нархлар асосида, ёхуд жамиятнинг маркетинг стратегиясидан келиб чиқиб енгил автомобилларнинг нархлари ўртача 10,29 фоиздан кам бўлмаган даражада ва таннархдан 942 891 108 031 сўм миқдоридаги асоссиз харажатларни камайтиришни инобатга олган ҳолда амалга оширилиши таъминлаш.

Жамият томонидан юқоридагиларни инобатга олган ҳолда енгил автомобилларнинг қайта кўриб чиқилган янги тасдиқланган нархлари Қўмитага тақдим этиш.

Учинчидан, жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар истеъмолчиларга фақат UzAvtoSavdo дастури орқали тузилган шартномаларнинг кетма-кетлик навбатига қатъий риоя қилган ҳолда реализация қилиниши таъминлаш.

Тўртинчидан, экспортга йўналтирилган автомобиллар экспортга қилинмаган ёки экспортдан қайтган тақдирда ички бозорга дилерлар орқали сотишда тенг тақсимланиши таъминлаш.

Бешинчидан, фаолият юритаётган дилерлар ва дилер сифатида фаолият юритиш истагида бўлган барча тадбиркорлик субъектларига нисбатан бир хил шартлар қўйилиши таъминлансин, шунингдек рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар содир этмаслик.

Олтинчидан, Azimavtomotive МЧЖ билан дилерлик шартномасидан 10 млрд сўм миқдорида олдиндан тўлов ўтказиш шарти чиқариб ташлаш.

Еттинчидан, алоҳида махсус акцияга тушган автомобилларни муддатли тўлов асосида сотиш бўйича дилерлардан дистрибюторлик шартномасини тузиш таклифи билдирилганда барча иштирокчиларга тенг шартлар асосида шартнома тузилиши таъминлаш мажбуриятлари юклатилди.

Мазкур қарор устидан бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳайъатига ёки тегишли маъмурий судга шикоят қилиниши мумкинлиги тушунтирилди, дейилади хабарда

Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.