Муштарак мақсадлар рўёби

     Икки кун аввал давлатимиз раҳбарининг муҳим фикр-мулоҳаза ва таҳлилларини ўз ичига олган “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” номли мақола дунёнинг 3 дан зиёд давлат нашрларида эълон қилинди ва кенг оммада катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, мақоланинг маҳаллий ва хорижий нашрлар мухбир ва экспертлари, зиёлилар, кенг жамоатчилик томонидан қизиқиш билан қабул қилинганини таъкидлаш лозим.  Масалан, улар орасида Россия, Малайзия, Покистон, Эрон, Туркманистон, Қувайт ва бошқа қатор давлатлар бор. Унда илгари сурилган фикрлар юзасидан экспертлар ўз нуқтаи-назар ва муносабатларини билдиришмоқда.

     Хусусан, Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти томонидан амалга оширилаётган фаолият, унинг имкониятлари ва истиқболлари тўғрисида аниқ ва батафсил баён қилинади. Шу билан бирга, бугунги кунда дунёда рўй бераётган жараёнлар, глобал сиёсий жараёнлар, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг роли, давлатларнинг ўзаро муносабатлари ёритилганини кўриш мумкин. Давлатимиз раҳбари ҳозирги кескин даврда дунёда хавфли муаммолар гирдобидан чиқишнинг яккаю ягона йўли қайси эканини айтиб ўтган. Яъни бу, конструктив мулоқот ва ҳар бир тарафнинг манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилишга асосланган кўп томонлама ҳамкорликдир. Дарҳақиқат, бугунги кунда халқаро ҳамкорликнинг универсал принцип ва нормалари ўз таъсирини йўқотиб бормоқда. Буни дунёда рўй бераётган сиёсий жараёнлар таҳлили ҳам намоён қиляпти. Бу вазиятда ШҲТга қизиқиш билдираётган ва унга аъзо бўлиш истагидаги давлатларнинг ортиб бораётганини ижобий баҳолаш мумкин. Айнан Самарқанд шаҳрида бўладиган саммит ШҲТнинг трасформация ва юксалиши учун тарихий даврни бошлаб беради, десак  муболаға эмас.

     Нуфузли халқаро анжуманда имзоланиши  кутилаётган ҳужжатларда халқимиз турмуш сифати ва фаровонлигининг янада ошиши йўлидаги қадамлардан бири бўлади.

 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.