Нью-Йорк мэри Билл де Блазио касалхонага ётқизилган беморлар ва коронавирусга чалинишлар сони камайганлигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 11 апрель куни Нью-Йорк касалхоналарига коронавирусга гумон қилиниб 383 киши ётқизилган.
«Бундан бир кун олдин уларнинг сони 463та эди – бу сезиларли яхшиланиш, тўғри йўналишдаги қадам», – деди де Блазио.
Блазионинг айтишича, интенсив даволаш бўлимларидаги беморлар сони 11 апрель ҳолатига 835 нафарни ташкил этган, 10 апрель куни улар 857 нафар бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Нью-Йорк штатида коронавирусга чалинганлар сони 180 мингдан ортиқ бўлиб, биргина Нью-Йорк шаҳрида 7 мингга яқин киши вафот этган.
Манба: Kun.uz