Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги “Oʻzagroeksportbank” АТБ устав капиталидаги 100% давлат акция пакетлари нархларини максимал қийматда, шу билан бирга келгусида банкнинг молиявий ҳолати барқарорлигини ошириш ва ривожлантириш шартлари билан оммавий савдолар орқали сотиш режасини эълон қилади.
Хабарда айтилишича, ушбу битим доирасида халқаро миқёсида тан олинган консалтинг хизматлари кўрсатувчи компаниялардан “Grant Thornton” компанияси “Oʻzagroeksportbank” АТБни хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида танлаб олинди.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига асосан Банк тасдиқланган давлат суғурта қўйилмалари дастурида иштирок этади. Лицензияси бекор қилинган ҳолда ҳам қўйилмалар суммасидан қатъий назар, қўйилмалар 100% миқдорида қайтарилади.
Ариза топшириш жараёни салоҳиятли инвестор мезонларига мос тушган барча қизиқувчилар учун очиқ ҳисобланади. Давлат акция пакетларининг сотилиши рақобат асосида, барча манфаатдор иштирокчилар учун очиқ ариза топшириш ёндашуви асосида амалга оширилади.
Давлат акция пакетларини сотишдан асосий мақсад — банкнинг молиявий барқарорлигини ошириш ва банк томонидан тақдим этиладиган профессионал банк хизматлари турини кенгайтириш шу билан бирга, банк соҳасига йўналтирилган инвестициялар ва кредит линияларини жалб қилишдан иборат.
Қизиқиш билдирган шахслар батафсил маълумот ва харид шартларини ушбу ҳаволадан билиб олишлари мумкин.