Фармонга мувофиқ, Қорақалпоғистон учун Давлат бюджетидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари камида 50 миллиард сўм етиб белгиланди.
Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ-25-сон, 23.11.2021 й.) қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан:
2031 йил 1 январгача Мўйноқдаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлар учун:
фойда ва даромад солиғи, айланмадан олинадиган ва ижтимоий солиқлар 1 фоиз;
мол-мулк, йер ва сувдан фойдаланганлик учун солиқ 1 фоиз етиб белгиланди;
2025 йил 1 январгача Хоразм вилоятининг Тупроққалъа, Янгиариқ, Янгибозор туманларида тадбиркорлар учун:
фойда солиғи, юридик шахслардан олинадиган йер ва мол-мулк солиғи 50 фоизга камайтирилади;
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ўз еҳтиёжлари учун олиб кириладиган хомашё, материаллар божхона божидан озод қилинади;
Хоразмда янги қурилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар егаллаган йерларга йер солиғи бўйича имтиёзли давр беш йил етиб белгиланди.
Қорақалпоғистон учун Давлат бюджетидан таъминланадиган инвестиция лойиҳалари камида 50 миллиард сўм етиб белгиланди.
Хоразмдаги паст ривожланаётган ва ишсизлик юқори бўлган 98 та маҳалла учун 2022−2026 йиллар давомида:
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 250 млрд сўм кредит ажратилади;
давлат бюджетидан инфратузилмани ривожлантириш учун 150 миллиард сўм маблағ ажратилади.
️ 2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача Оролбўйи минтақасидаги:
кичик тадбиркорликларга корхона учун зарур асбоб-ускуналарни олиб келиш ваулар ишлаб чиқарган маҳсулотларни бошқа ҳудудларига йетказиб бериш билан боғлиқ ташиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;
маҳаллий експортчилар ишлаб чиқарган маҳсулотларни експорт қилишда, уларнинг Каспий денгизигача ташиш билан боғлиқ транспорт харажатларини тўлиқ қоплаб берилади.