Ўтган йилнинг апрель ойида дунёда пул ўтказмалари ҳажми сезиларли даражада пасайиши кутилганди.
2020 йилда Ўзбекистонда 5,9 миллиард доллар пул ўтказмалари олинган, бу Марказий банк ҳисоботидан келиб чиқади.
Бу аввалги тўрт йилга нисбатан кўпроқ, аммо 2013 ва 2014 йилларга қараганда камроқ — бу йилларда мамлакатга мос равишда 7,5 миллиард ва 6,5 миллиард доллар ўтказилган.
Шундай қилиб, пандемия Ўзбекистонга пул ўтказмаларини камайтирмади. Жаҳон банки таҳлилчилари, масалан, паст ва ўрта даромадли мамлакатларга (LMIC) пул ўтказмалари 19,7 фоизга камайишини башорат қилган эди.
2020 йилда глобал коронавирус пандемияси ва нефть нархларининг пасайиши минтақадаги пул ўтказмаларини қарийб 28 фоизга қисқартириши тахмин қилинган эди.
Россиядан юбориладиган пул ўтказмаларига катта боғлиқлик, салбий ташқи шокларнинг бир қатор мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини кучайтириши мумкинлиги тахмин қилинган.