АҚШнинг Pfizer ва Moderna фармацевтик компаниялари дунё бўйлаб ушбу вакциналарга талаб ортганлиги фонида нархларни оширишмоқда, деб хабар берди Financial Times.
ЕИ давлатлари учун Pfizer вакциналарни сотиб олиш нархи 26 фоиз, Moderna препаратлари эса 13 фоизга ошди. Нашр кўриб чиққан бир қанча шартномаларда Pfizer вакцинасининг бир дозаси 15.5 евродан 19.5 еврога, Moderna 19 евродан 25.5 еврога ошган.