Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг йигирма иккинчи мажлисида иштирок этиш учун 15 сентябрь куни Самарқандга келди.
Юксак мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Покистон Ислом Республикаси ШҲТнинг аъзоси ҳисобланади ва мазкур тузилмада ўз муносиб ўрнига эга.