Президент Янгиҳаётда ишлаб чиқарилаётган қандолат маҳсулотларининг нархи бўйича гапирди

     Ўзбекистон раҳбари бугун Янгиҳаёт туманидаги «Алмерро груп» МЧЖга борди.
     Маълум бўлишича, у ерда бугунги кунда қандолат маҳсулотлари тайёрланмоқда. Корхона йилига 2 минг тоннага яқин шоколад, конфет, печенье, вафли каби 95 турдаги маҳсулот ишлаб чиқаради. У ерда 120 киши иш билан банди.
     Давлат раҳбари корхонада қандолат маҳсулотларини кўздан кечириш жараёнида сифати ва нархи бўйича гапирди. Президент маҳсулотлар сифати яхши эканини, чет элники билан бемалол рақобатлаша олишини таъкидлади. Мирзиёев шунингдек, уларнинг нархини янада тушириш мумикнлигини ва унинг ечимини гапирди.
  • Масалан, импорт қилинаётган қўшимчаларни хомашё шаклида олиб, шу ернинг ўзида тайёрлаш йўлга қўйилса, таннархни 10-15 фоиз арзонлаштириш мумкин. Шунда маҳсулотлар яхши сотилиб, қўшимча иш ўринлари очиш имконияти пайдо бўлади – деди Шавкат Мирзиёев.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.