Сабзи нархлари 4−5 баробаргача арзонлашди — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

     Ноябрь ойида сабзининг нархи 2021 йил июнь ойи билан таққослаганда 4−5 баробаргача арзонлашди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозларига кўра, нархлар 2022 йил баҳори — кутиладиган янги ҳосилга қадар шу даражада сақланиб қолади.
     Ноябрь ойида сабзининг нархи 2021 йил июнь ойи билан таққослаганда 4−5 баробаргача арзонлашди, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати. Вазирликнинг прогнозларига кўра, нархлар 2022 йил баҳори — кутиладиган янги ҳосилга қадар шу даражада сақланиб қолади.
     Вазирлик маълумотларига кўра, 20 июнь ҳолатига 1 кг сабзининг ўртача чакана нархи 6000−10000 сўмни ташкил этган бўлса, октябрь-ноябрь ойларига келиб 2000 сўмгача арзонлашган. Ўртача улгуржи (даланинг ўзидан) нархи эса 1000−1500 сўм атрофида.
     Вазирлик жорий йилда сабзи нархида кузатилган кескин ўзгаришларни баҳорда «эртапишар сабзининг» етилиши «деярли бир ойга» кечикканлиги билан изоҳламоқда.
     «Ёзга келиб, сабзи нархига оид вазият бутунлай барқарорлашди. Ёз охири ва куз ойларининг бошида эса Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан аҳоли учун „даладан истеъмолчигача“ тамойили асосида арзонлаштирилган ярмаркалар ишга туширилди», — дейилади хабарда.
     Мазкур ярмаркалар сабзи ва бошқа асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг пасайишига хизмат қилганлиги айтилмоқда.
     Вазирлик берган маълумотларга кўра, 2021 йилда етиштирилган 2 млн тоннадан ортиқ сабзи ҳосилининг (ўрим-йиғим ишлари ҳали тугамаган) асосий қисми ички бозор эҳтиёжларига йўналтирилмоқда.
     Шундан «такрорий экин»дан йиғиб олинган 140 минг тонна сабзи қишки-баҳорги мавсумда аҳоли эҳтиёжлари учун захирага олиниши, «кечпишар» сабзининг бир қисми эса ихтисослаштирилган корхоналар базасида қайта ишлаш учун юборилиши айтилмоқда.
     «Мамлакат аҳолисининг сабзи маҳсулотига бўлган йиллик талаби 700−800 минг тоннани ташкил этади. Истеъмол саватчасидаги сабзи маҳсулотининг улуши 0,4% ҳисобланади», — дея қайд этилади вазирлик ахборотида.
     Маълум қилинишича, 1 ноябрь ҳолатига жами 50,5 минг тонна сабзи экспорт қилинган. Сабзи экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоизга (43,4 тонна) ошган.
     Жорий йилнинг ўтган даврида жами 7,6 млн доллар қийматдаги сабзи 9 та давлатга, жумладан, Қозоғистон (30,5 минг тонна), Қирғизистон (16,5 минг тонна), Россия (3 минг тонна), Тожикистон, Беларусь, Чехия, Украина, Корея Республикаси ва БАА давлатларига экспорт қилинган.
     Июнь ойида мамлакат бозорларида сабзи нархи кескин кўтарилиб, килограмига 11 минг сўмгача етгани ҳақида хабар берилган эди.
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.