Ушбу қадам 2050 йилга келиб Ўзбекистонда углерод нейтраллигини таъминлашга ёрдам беради.
ЕТТБ биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк ташрифи чоғида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши билан Самарқанд дастурнинг 48-иштирокчисига айлангани тасдиқланди.
Самарқанд мисолида бу электр автобусларига сармоя киритилиши ҳамда шаҳарни «кўкаламзорлаштириш» бўйича ҳаракат режасини ишлаб чиқиши кутилмоқда.
Бугунги кунга қадар ЕТТБ 97 та лойиҳа доирасида Ўзбекистон иқтисодиётига 2.4 миллиард евродан ортиқ маблағ киритган.