Самарқанд саммити – муҳим платформа

     Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммити, геосиёсий ва иқтисодий вазиятнинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, ташкилотга аъзо давлат раҳбарлари учун кун тартибидаги барча долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

     Нуфузли анжуманда муҳокама этиладиган энг муҳим масалалардан бири иқтисодий ҳамкорликнинг янги жабҳаларини белгилашга қаратилади.

     Жаҳон иқтисодиётининг янги шароитида Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.

     Ўтган йил якунларига кўра ШҲТга аъзо давлатлар ташқи савдосининг ўсиши 33 фоиздан юқорилаб, 8 триллион доллардан ошди ва ташкилот маконидаги ички савдо айланмаси қарийб 40 фоизга ўсиб, 768 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар ташкилотга аъзо мамлакатлар учун янги имкониятлар очилиши мумкинлигини англатади.

     Саммит ниҳоятда кенг салмоқли бўлиши ва ундаги келишувлар натижаси ўлароқ дунё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистоннинг инвестиция имкониятларини ошириш, ШҲТ давлатлари ўртасида капитал алмашинувини янги босқич ва миқдорга кўтариш, ушбу масала бўйича масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш икки ва кўп томонлама манфаатларни рўёбга чиқариш ва иқтисодий ислоҳотларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

     Қисқача айтганда, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган бир қатор концептуал ҳужжатларнинг аҳамияти ва сонини ҳисобга олган ҳолда, саммит натижалари ШҲТ фаолиятида янги даврни бошлаб беради.

 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.