Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида кириш нутқини сўзлади.
«Бизнинг саммитимиз, шубҳасиз, тарихий воқеадир. Бу пандемия синовларидан сўнг узоқ кутилган дўстларнинг юзма-юз учрашуви, бу шахсий мулоқот ва мамлакатларнинг келажагини белгилаб берувчи қўшма қарорлар қабул қилиш имкониятидир”, – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари ўз нутқида.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари, Покистон ШҲТ саммитида илк бор иштирок этаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, Президентимиз сўзларига кўра бугунги саммит доирасида 40 дан ортиқ шартнома ва қарорларни имзолаш кўзда тутилган.