Президент фармони билан тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ўрганувчи Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилди.
Ҳужжатга асосан, давлат органлари ва ташкилотлари Агентликнинг сўровига кўра бирламчи статистик маълумотларни ўрнатилган тартибда тақдим этади ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга рухсат беради.
19 июль куни «Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди, дея хабар бермоқда Huquqiy axborot Telegram-канали.
Ҳужжатга билан қуйидагилар ташкил этилди:
Стратегик ривожланиш агентлиги;Қайд этилишича, Стратегик ривожланиш агентлигининг асосий вазифаларидан бири тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш ҳисобланади.