Бизнес форум доирасида кооперация биржаси, шунингдек, “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилади.
Кеча Ўзбекистон – Афғонистон бизнес форумининг қўшни Афғонистондан келган иштирокчилари «Айритом» чегара божхона постида тантанали кутиб олинди.
Делегация сафида бир гуруҳ тадбиркорлар билан бирга Афғонистон Ислом Республикасининг Президенти Девони раҳбари Муҳаммад Шокир Коргар, Афғонистон Савдо-саноат палаталари федерацияси раиси Исмоил Ғазанфар, Балх вилояти волийси Муҳаммад Фарҳод Азимий сингари меҳмонлар ҳам бор.
Бизнес-форум доирасида ташкил этилаётган ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси, кооперация биржаси ҳамда “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмасида мамлакатимиз вилоятлари ва Сурхондарёда ишлаб чиқарилаётган қурилиш моллари, электротехника, чарм, текстиль саноати, қишлоқ хўжалиги, автотранспорт воситалари ва бошқа маҳсулотлар, миллий ҳунармандлик буюмлари кенг намойиш этилади. В2В, G2B учрашувлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирга тайёргарлик бир неча кун олдин бошланган эди. Хусусан, Термиз шаҳридаги «Санъат саройи»да бизнес форум ўтказиш учун шароитлар яратилган. Сарой ҳудудидаги боғда ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси, кооперация биржаси, шунингдек, “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинган. Кўча ва хиёбонлар тадбир мазмунига мос баннерлар билан безатилган эди.
Манба: m.uz.sputniknews.ru