Тошкент метрополитени Россиянинг яна 20 та вагонини қабул қилди

     Сешанба куни Россиядан Тошкент метрополитени учун келтирилган янги 20 та вагонлар тақдимоти бўлиб ўтди. «Ўзбекистон темир йўллари» маълумотига кўра, мазкур метро вагонлари янги техник ечимларга эга бўлиб, электр энергиясини 35 фоизгача тежайди. Шунингдек, учинчи авлоддаги асинхрон тортувчи двигателининг қўлланилиши эксплуатацион харажатларни 40 фоизгача қисқартиради.
     26-октябрь куни, Тошкент Марказий темир йўл вокзалида Тошкент метрополитени учун келтирилган 20 та замонавий метро вагонларининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.
     Маълумотга кўра, ҳаракат таркиблар дунёдаги энг йирик темир йўл ва шаҳар рельсли транспорти учун ҳаракат таркибиларини ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланган — Россиянинг «Метровагонмаш» АЖда ишлаб чиқарилган.
     Қайд этилишича, Ўзбекистонга етказиб бериладиган 81−765/766/767 русумли метропоездлари 2016 йилдан буён турли хил кўринишда ишлаб чиқарилмоқда ва айни пайтда улар Москва, Қозон ва Боку метрополитенларида эксплуатация қилинмоқда.
     «Тошкент метрополитени учун янги ишлаб чиқарилган вагонлар заводда ўзгача усулда бўялган. Вагонларнинг ён тарафи ва эшиклари оқ рангга бўялган. Бутун ҳаракат таркиби бўйлаб горизонтал равишда Ўзбекистон миллий байроғинининг ранглари мужассам этган чизиқ тортилган. Поезднинг том қисми ҳаворанг тусда, олд қисми эса қора рангда бўялган. Шунингдек олд қисмида йўналишни кўрсатувчи электрон сатри жойлашган бўлиб „Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ рамзи акс этган», — дейилади хабарда.
     «Ўзбекистон темир йўллари» маълумотига кўра, мазкур метро вагонлари янги техник ечимларга эга бўлиб, электр энергиясини 35 фоизгача тежайди, учинчи авлоддаги асинхрон тортувчи двигателининг қўлланилиши эксплуатацион харажатларни 40 фоизгача қисқартиради.
     Янги вагонларнинг яна бир қатор техник имкониятлари ва афзалликларига қуйидагилар киради:
вагонлар орасидаги герметик «гармошка» кўринишидаги ўтиш жойлари йўловчилар учун поезднинг бошдан охиригача ўтиш имконини беради ва бу билан ҳаракат таркибининг сиғимини оширади;
йўловчилар салони ҳар бир томонда тўрттадан бўлган автоматик ва икки қаватли эшиклар орнатилган. Эшиклар 12 фоизга кенгайтирилгани йўловчиларни тасодифан қисилиб қолиши олди олинган;
салондаги ҳароратни ўрнатилган кондиционер, иситиш ва шамоллатиш тизими таъминлаб туради. Шунингдек, шифтда махсус ҳимоя қутилари ичида жойлашган ва ҳавони ультрабинафша лампалар ёрдамида зарарсизлантириш тизими қўлланилган;
ҳар бир вагон телеканаллар трансляцияси имкони билан бирга йўловчиларга замонавий маълумот узатиш тизими билан таъминланган;
ҳар бир вагон видеокузатув тизими билан жиҳозланган, ҳар бир вагонда шифт камералари, шунингдек, шошилинч алоқа блоклари устида ҳам камералар мавжуд, ёнғинни автоматик пайқаш ва ўчириш тизими ҳам мавжуд;
машинист кабинасида йўллар ҳамда ҳаракатланувчи состав вагонлари эшикларини видеокузатув тизими монитори жойлашган.
     Метро поездларини харид қилиш Россиянинг «ВЭБ.РФ» давлат корпорацияси, шунингдек, унинг таркибидаги «Росэксимбанк» гуруҳи томонидан молиялаштирилмоқда. 2021 йил охирига қадар яна 20 та метро вагони Тошкентга юборилиши кўзда тутилган.
     2021 йил апрель ойида «ВЭБ.РФ» ва «Тошкент метрополитени» УК ортасида 40 та метро вагонини етказиб бериш бўйича кредит шартномаси имзоланди. Кредит линияси ҳажми 30,4 миллион эврога тенг бўлиб, 12 йилгача тақдим этилмоқда. 2019 йилда «ВЭБ.РФ» Ўзбекистонга 20 та метро вагонларининг биринчи партиясини етказиб берилишини молиялаштирди.
Манба: gazeta.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.