Учрашувда кутилаётган устувор йўналишлар

     Таъкидлаш керакки, ШҲТга аъзо давлатларнинг асрлар давомида «Буюк Ипак йўли» билан бирлашган, Шарқдан Ғарбга ва Ғарбдан Шарқга товарлар ва хизматлар айирбошланувини таъминловчи траспорт артериясини шакллантириш ва ишга тушириш ўзаро боғлиқликдаги улкан салоҳият мавжудлигини реал воқеликка айлантиради. Айнан йўналишдаги энг устувори Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл алоқаси лойиҳасини амалга ошириш ниҳоятда истиқболли.

     Шунингдек, замонавий шароитда Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларининг ўзаро боғлиқлиги ташаббусини, шу жумладан Термиз–Мозори-Шариф–Қобул–Пешовар темир йўлини қуришни фаол равишда илгари сурмоқда. Бу жиҳат ШҲТга аъзо давлатларнинг логистика имкониятларини кенгайтиради, балки шунингдек, Афғонистонни тинч йўл билан қайта қуриш ва Шимолий-Жанубий йўналишдаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга йўл очади.

     Ташкилотга аъзо давлатларнинг ўзаро манфаатли алоқаларини ривожлантириш ва самарали траспорт логистикасини яратиш учун концептуал лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон томонидан таклиф этилган йўл харитасини қабул қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу аъзо давлатларнинг ШҲТнинг траспор ва транзит салоҳиятини очилишига имкон яратади, савдода янги бозорларни қамраб олиш географиясини кенгайтириш, янги бозорлар учун ишлаш таъсирида ишлаб чиқариш турларининг ривожланишига ўзига хос тарзда туртки беради. Оқибатда, янги манфаатлар қондирилиши учун техник-технологик ҳамкорлик кучайиб, иқтисодий алоқаларнинг янги ва кенгайтирилган замонавий турлари юзага келади.

 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.