Компания томонидан IT-дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва хизматларни тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатилади.
«UzAuto» Ҳиндистоннинг «Quantum Business Advisory» компания билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида IT-компаниясини ташкил этади. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.
«QBA IT» IT-компаниясининг асосий фаолияти ўзбек компанияларининг рақамли трансформациядаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан SAP, Microsoft, Oracle ва бошқа шу каби платформалар асосида IT-ечимларни татбиқ этиш ва интеграциялашдан иборат бўлади.
Шунингдек, компания томонидан IT-дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва хизматларни тақдим этиш бўйича, хусусан: дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот технологиялари соҳасида маслаҳат хизматлари, компьютер ускуналарини бошқариш, ўқитиш ва бошқа хизматлар кўрсатади.