«UzAutoMotors» 6 ойда 1,9 трлн сўмлик имтиёз олган

     «UzAutoMotors» 2021 йилнинг олти ойида 1,9 триллион сўмлик (177,6 млн доллар) божхона имтиёзлари ва преференцияларини олган. Гап Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан таъминланган божхона божи, акциз ва ҚҚС бўйича имтиёзлар ҳақида кетмоқда. Имтиёз ва преференцияларнинг аксарияти ёпиқ ҳужжатлар билан, яъни жамоатчиликдан яширин равишда тақдим этилган.
     Берилган 1,9 трлн сўмлик имтиёзларнинг асосий қисми божхона божига тўғри келади — 1,64 трлн сўм, шунингдек қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) — 255,6 млрд сўм, акциз солиғидан — 356,7 млн сўмлик имтиёз берилган.
     Айни шу даврда эса «UzAutoMotor»s 902 млрд сўм соф фойда олган.
     Агар халқ пуллари ҳисобидан берилган имтиёз ва преференциялардан компания олган фойдани айириб ташласак 1 трлн сўм зарар келиб чиқади. Яъни бу заводни Ҳукумат шунча эркалатса ҳам, имтиёзлар берса ҳам, ташқаридан машина олиб келишга халқ учун отнинг калласидай бож қўйиб, сунъий монополияни келтириб чиқарган бўлса ҳам, бу завод барибир давлатга ва жамиятга зарар келтиришда давом этмоқда.
     Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов билан суҳбатда айтган эди, ундан кўра шу монополь компанияга топаётган фойдасига тенг пулни халқ йиғиб берса ва эвазига бошқа машина чиқармасанг бўлди, мана сенга пул десак, ҳам жамиятга кўпроқ фойда бўлади. Чунки ҳозир компаниянинг зарари нафақат 1 трлн сўм, балки фуқароларга қўйилган кўплаб тақиқлар ҳисобига аслида ундан ҳам каттароқ.
Манба: @xushnudbek

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.