Бугун Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг биринчи иш куни бошланади. Шу важдан Россия Президенти
Владимир Путин Самарқандга етиб келди
Бугун Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида қуйидаги учрашувлар кутиляпти:
-Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан
-Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан
-Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан
-Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан
-Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан
-Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашади.
Шунингдек, у Россия-Мўғулистон-Хитой уч томонлама саммитида иштирок этади.
Жума куни Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.