Бу ҳақида Telegram’даги davletov.uz каналида хабар берилди. Маълумотларини “Oʻzavtosanoat” матбуот хизмати тасдиқлади.
Бу 2019 йилда тақдим этилган моделнинг тўртинчи авлоди. Эндиликда компания бозор ва истеъмолчилар фикрини ўрганиш орқали фақат тадқиқотларни олиб бормоқда.
Davletov.uz нашрининг ёзишича, Škoda Octavia бозорда бизнес-класс ўрнини эгаллайди. Энди 1,4 литр турбо двигатель ва 150 от кучига эга версия Ўзбекистонга келтирилди. Келажакда 2 литрли двигателли моделларни олиб келиш режалаштирилган.
Ҳозир Ўзбекистонда Škoda Kodiaq ва Volkswagen Caddy сотувда бўлиб, Жиззахда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.
Volkswagen Group билан тузилган шартномага биноан биринчи босқичда (2020–2021) автомобиллар четдан тайёр ҳолда олиб келинади. Бунга параллель равишда Фарғона, Тошкент ва Жиззахда дилерлик тармоғини яратиш бўйича ишлар олиб борилади.
SKD йиғилиши Жиззах автомобиль заводи ишчилари махсус тайёргарликдан ўтгандан сўнг бошланади. Иккинчи босқичда, 2022 йилдан бошлаб аста-секин тўлиқ ишлаб чиқариш циклини ташкил этишга ўтиш режалаштирилган.