“Яшил” энегетика ва рақамли трансформация: саммит доирасида ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари

     ШҲТнинг Самарқанд саммити кўплаб эксперт ва мутахассисларнинг диққат-эътиборини тортмоқда. Саммит кўплаб глобал масалаларни муҳокама қилиш учун қулай майдонга айланган. Муҳокама қилинадиган масалалар орасида рақамли трансформация ва “яшил” энергитика масалалари алоҳида ўрин тутади. Мавзунинг долзарблигини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директорининг ўринбосари, юридик фанлари доктори, профессор Абдулазиз Расулев мулоҳаза юритди..

 

     20 йилдан ортиқ вақт мобайнида ШҲТ етакчи халқаро ташкилотлардан бирига айланди. ШҲТ доирасидаги интеграция жараёнлари ташкилотни халқаро алоқаларнинг асосий “иштирокчиларидан” бирига айлантиради. Бугунги кунда ушбу ташкилот Евроосиёдаги 8 давлатни бирлаштиради, 4 давлат кузатувчи, 6 мамлакат мулоқот бўйича ҳамкор, 10 дан диёд давлат кузатувчи ва мулоқот бўйича ҳамкор бўлишни режалаштирмоқда. Иштирокчиларнинг бундай таркиби мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик йўналишларини кенгайтиришга ёрдам беради. Хусусан, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида ҳамкорликнинг асосий йўналишларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун 80 дан ортиқ тадбирлар амалга оширилади. ШҲТнинг Самарқанд саммитида ўндан зиёд давлат раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарларининг иштирок этиши амалга оширилган ишлар ва ташкилотнинг узоқ муддатли режаларига қизиқиш ҳар қачонгидан ортиб бораётганидан далолат беради.

     Глобаллашув шароитида ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири рақамли трансформациядир. Бугунги кунда ШҲТ дунё аҳолисининг деярли ярми жойлашган ер майдонининг 23 %ни эгаллайди. Ташкилотга аъзо давлатлар аҳолиси дунё Интернет фойдаланувчиларининг 44 %ни ташкил қилади. Шу муносабат билан ШҲТ мамлакатларида электрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт ва АКТ соҳасида таълимни ривожлантириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари ҳисобланади. Буларнинг барчаси рақамли технологияларни ривожлантириш муҳимлигини кўрсатади.

     ШҲТга аъзо давлатларнинг рақамли технологиялар соҳасидаги салоҳияти рақамли трансформация бўйича мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўрсатади. Бу йўналиш ШҲТ доирасида қабул қилинган ҳужжатларга тўлиқ мос келади. Хусусан, 2015 йил 10 июлда Уфада қабул қилинган Шанхай ҳамкорлик Ташкилотининг 2025 йилгача ривожланиш стратегияси минтақада ахборот-коммуникация технологияларини Халқаро электралоқа иттифоқи томонидан қабул қилинган ва тасдиқланган телекоммуникация стандартларига, шунингдек телекоммуникация хизматлариларнинг мувофиқлиги ва универсаллиги тамойилларига мувофиқ ривожлантиришни назарда тутади.

     2019 йил 14 июндаги ШҲТга аъзо давлатларнинг рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорлиги концепциясини ҳам эслатиб ўтиш жоиз, бу ҳужжат рақамли инфратузилмани шакллантириш, ахборот хавфсизлиги ва технологияларни ривожлантиришни таъминлаш муҳимлигини кўрсатади. Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини, айниқса, халқаро ахборот универсал қоидалари лойиҳасини қабул қилишга оид ташаббуслари ҳам муҳим аҳамият касб этади.

     Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 2020 йил 10 ноябрдаги рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баёноти, ШҲТнинг 2016 йил 3 ноябрдаги илмий-техник шериклик дастури қабул қилинган бўлиб, мазкур ҳужжатларда замонавий рақамли технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик энг муҳим мақсад сифатида кўрсатилган.

     Самарқанд саммити доирасида Рақамли саводхонликни ривожлантириш дастури кўриб чиқилади. Эътиборлиси, лойиҳани қабул қилиш ташаббуси Ўзбекистон томонидан илгари сурилган. Ҳужжат ШҲТга аъзо давлатлар аҳолисига рақамли саводхонликни ўзлаштиришда кўмаклашиш, аҳоли ўртасида рақамли технологиялар соҳасида зарур билим ва кўникмаларни шакллантириш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

    “Яшил энергетика” соҳасидаги ҳамкорликни ҳам муҳим йўналишлардан бири сифатида қайд этиш лозим. ШҲТ давлатлари учун бу масала ҳақиқатан ҳам долзарбдир. Электр энергиясини истеъмол қилишнинг ўсиши фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун тегишли манбалар мавжудлигини талаб қилади. Бугунги кунда углеводородлар энергия заҳираларининг 80% дан ортиғини ташкил этади, аммо мутахассисларнинг фикрига кўра, бу манбалар яқин келажакда тугаши мумкин. Шу боис “яшил энергетика”ни шакллантириш йўналишидаги ҳамкорлик долзарб масалалардан бири саналади.

     ШҲТнинг йигирма йиллиги Душанбе декларацияси илғор, ресурс тежайдиган, энергия тежайдиган, “яшил” ва кам эмиссияли технологиялардан фойдаланишни ШҲТга аъзо давлатларнинг аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини ошириш, барқарор ривожланишини таъминлаш омили деб атайди.

     Самарқанд саммити ҳам бу борада фикр ва тажриба алмашиш учун ажойиб майдон бўлади. Хусусан, Ўзбекистон ташаббуси билан Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида ШҲТга аъзо давлатларнинг ҳамкорлик дастури қабул қилиниши кутилмоқда. Дастурда ШҲТга аъзо давлатларнинг энергетик салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик кўзда тутилган.

     Қисқача айтганда, рақамли трансформация ва “яшил энергетика”га ўтиш бошқа масалалар қатори ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб йўналишларидан бири эканини таъкидлаш лозим. Иштирокчилар ўртасидаги бундай яқин ҳамкорлик ШҲТ доирасидаги, хусусан, Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббуслар долзарблигини билдиради.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.