Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисидаги нутқида жумладан шундай деди:
“Шуни қайд этишни истардимки, замонавий технологиялар бизга маданиятлараро мулоқотнинг рақамли платформаларини ишга тушириш имконини беради.
Бу — виртуал музейлар ва ижодий кўргазмалар, илмий видеоконференциялар бўлиб, улар, аҳоли, жумладан, ёшларни бундай лойиҳаларга фаол жалб қилиш орқали халқларимизнинг янада яқинлашишига кўмаклашади”, деб таъкидлади Президентимиз Шавкат Мирзиёев.