Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 6 ойида хорижга қиймати 7,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 8,9 минг тонна шафтоли экспорт қилган.
Шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 6,5 минг тоннага камайган.
2021 йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистон шафтоли экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 4,1 минг тонна;
Россия – 4,1 минг тонна;
Қирғиз Р. – 748,3 тонна;
Беларусь – 6,7 тонна;
Украина – 5,9 тонна;
БАА – 2,1 тонна.