Мамлакат йирик электр таъминотидаги узилиш туфайли тўхтатилган электр энергияси экспортини қайта йўлга қўйди.
Ўзбекистон Афғонистонга январь ойи охирида йирик электр таъминотидаги узилиш туфайли тўхтатилган электр энергиясини етказиб беришни қайта тиклади.
«Ўзбекистондаги блэкаут бартараф этилганидан сўнг, Афғонистонга электр энергияси экспорти тикланди», – деди вазирлк матбуот котиби Эльмира Бекмуродова.
Маълумот учун, 25 январь куни Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда электр энергиясида катта узилишлар юз берди. Шу муносабат билан Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатишга мажбур бўлди.
Шунингдек, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 27 январь куни бутун мамлакат бўйлаб электр таъминоти тўлиқ тикланганини маълум қилди.