Ўзбекистон энг муҳим жараёнга мезбонлик қилмоқда

     Ўзбекистнинг ШҲТ саммитига мезбонлик қилиши ўта муҳим бир даврга тўғри келмоқда. Шанхай ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити эса давлатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, низоларнинг олдини олиш, ўзаро аҳилликни, барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган. Бу эса айни дамда энг долзарб масала, ўта муҳим воқелик, десак, муболаға бўлмайди. Ўзбекистон, Самарқанд ана шу муҳим воқеликка мезбонлик қилаётгани билан диққатга моликдир. Нуфузли анжуманни олий даражада ўтказиш учун бугун муносиб тайёргарлик кўрилгани эса айни ҳақиқат.

     Бугун халқаро майдонда сиёсий жараёнлар кескинлашиб, турли муаммолар, можаролар кўзга ташланмоқда. Бир давлатда молиявий инқироз, бошқа бир давлатда эпидемия ҳукм сурмоқда. Яна бир давлатда эса қуролли можаро. Бошқа бир мамлакатда яна бир муаммо. Таъкидлаш жоизки, бу муаммолар бир-бири билан узвий боғлиқ, яъни бир давлатдаги муаммо бошқа бир давлатга таъсир кўрсатади. Қолаверса, бир давлат бошқа бир давлатнинг муаммосига бефарқ қараб тура олмайди. Бу давлатлар ўртасидаги ҳар томонлама алоқалар барқарор бўлиши учун жуда муҳим. Шу боис, юқорида таъкидланган муаммоларни ҳал қилиш учун давлатлар бирлашиб, умумманфаатларни инобатга олган ҳолда қарор чиқариши, бирлашиши лозим. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити эса айнан ана шу мақсадга хизмат қилади.

     Икки кун давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо 14 та давлат раҳбарлари кенг қамровли мавзуларда муҳокама, мунозаралар олиб боришади. Шак-шубҳасиз, мақсад муштарак — бугун сиёсий кескинлик ошиб бораётган, сиёсий ноаниқлик кучайган бир пайтда халқаро майдонга аҳилликни, бирдамликни қайтариш. Турли муаммоларни самарали муҳокама қилиб, ягона ва энг тўғри ечимга келиш. Бугунги зиддиятли даврдан биргаликда муваффақиятли ўтиб олиш, ягона умумбашарий, инсоний мақсад атрофида бирлашиб, бир тан, бир жонга, бир кучга айланиш. Мухтасар қилиб айтсак, мавзулар долзарб ва қамров ниҳоятда кенглиги билан аҳамиятли.

     Албатта, Самарқанд ана шундай ўта муҳим жараёнга мезбонлик қилаётгани, Ўзбекистоннинг ШҲТ саммитига раислик қилаётгани бизга чексиз ғурур бағишлайди.

 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.